🇺🇿🇺🇸 КЕЙИНГИ МАНЗИЛ — АҚШ

Ish Izlash

🇺🇿🇺🇸 КЕЙИНГИ МАНЗИЛ — АҚШ

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев АҚШнинг USA Farm Labor ташкилоти раҳбари Manuel Fick билан музокара олиб борди.

🔰 Маълумот ўрнида: мазкур ташкилот 22 йилдан буён H-2A дастури доирасида Қўшма Штатлардаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга хорижий ишчиларни жалб қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда Шимолий Америка ҳудудида 1 400 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ранчолар билан ҳамкорлик шартномасига эга.

🖥 Онлайн тарзда ўтган мулоқотда ўзбекистонлик номзодларни илк бор АҚШдаги мавсумий ишларга жалб этиш тартиблари муҳокама қилинди.

▪️ Иш муддати: 9–10 ой;
▪️ Ўртача ойлик: 3 500 $;
▪️ Турар жой: иш берувчи ҳисобидан;
▪️ Малакали мутахассисларга устуворлик берилади.

🤝 Учрашув якунида ўзаро келишув имзоланди, ҳамда ҳамкорликни кейинги босқичларини энг тез муддатларда амалга оширишга келишиб олинди.

Axborot kanallarimizni kuzatib boring ‼️

https://t.me/MIGRATSIYA_UZBEKISTAN

🇺🇿 ISH BOR 🇺🇿 ISH KERAK 🇺🇿 ISH IZLASH 🇺🇿
Откликнуться
Источник: tg: @ISH_IZLASHОпубликовано 26.03.2026