Тип занятости не указан
📍Hudud: Samarqand viloyati, Samarqand shahar
Oson Ish
📍Hudud: Samarqand viloyati, Samarqand shahar
💼 Auditor
🏢 "PHARM LUXE INVEST" MAS'ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT
💵 Maosh: 10 000 000 – 20 000 000 so‘m
👥 Bo‘sh o‘rinlar: 1
Ovqat bilan ta‘minlanadi, Moddiy rag‘batlantirish mavjud
Vazifalar:Омборларда ва филиалларда асосий воситалар, дори воситалари ва бошқа товар-моддий қимматликлар, нақд пул ва қатъий ҳисобдаги бланкаларнинг инвентаризациясини ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашиш. Инвентаризация амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ўтказилишини назорат қилиш. Инвентаризация ва бошқа текширувларда аниқланган камомадларни айбдор шахслардан ундириш ва ортиқча чиққан товарларни кирим қилиш бўйича масъул ходимлар билан биргаликда мониторинг юритиш. Камомад, ўғирлик ва товар-моддий қимматликларни талон-торож қилишнинг олдини олиш чораларида фаол қатнашиш. Товарлар тўлиқ кирим қилинишини назорат қилиш. Бирламчи ҳужжатлар (накладной, электрон ҳисоб-фактура, ишонч хати, далолатнома) тўғри юритилиши ва бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида акс эттирилиши устидан ички аудит ўтказиш. Дори воситаларининг яроқлилик муддати, сақлаш шароитлари (ҳарорат режими, совуқ занжир) ва муддати ўтган ёки яроқсиз товарларни ҳисобдан чиқариш тартибига риоя қилинишини текшириш. Рақамли маркировка («Asl belgisi») тизимидаги қолдиқлар ва ҳаракатларнинг омбор ва бухгалтерия ҳисоби билан мослигини текшириш. Дебиторлик қарзлари (аптекалар ва клиникалар қарзлари) ва кредиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китобларни, муддати ўтган қарзларни ва солиштириш далолатномаларини назорат қилиш. Мижозларга берилган чегирмалар, бонуслар ва қайтарилган товарлар (возврат) асосли ва тўғри расмийлаштирилганини текшириш. Кассада ва нақд пул билан ишлашда меъёрий ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш. Асосий воситаларни ва тез эскирувчи буюмларни балансдан чиқариш тартибини назорат қилиш. Дори воситаларини сотишда нарх ва устама бўйича белгиланган чегараларга ҳамда лицензия талабларига риоя қилинишини текшириш. Мансабдор шахслар томонидан ноқонуний ҳаракатлар аниқланса, бу ҳақида бош ҳисобчи ёки директорга ёзма хабар бериш. - Talablar:Олий маълумот: иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, аудит ёки молия йўналишида. Бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳужжатлар айланиши ва бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш қоидаларини билиш. Пул маблағлари ва товар-моддий қимматликларни қабул қилиш, кирим қилиш, сақлаш ва сарфлаш тартибини билиш. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қоидаларини билиш. Солиқ кодекси асосларини билиш (ҚҚС, электрон ҳисоб-фактура). 1С дастурида ишлай олиш, Excel'ни яхши билиш. Ички аудит ёки бухгалтерияда камида 2 йиллик иш тажрибаси. Ҳалоллик, синчковлик, масъулият.
Афзаллик ҳисобланади:
Аудиторлик сертификати (ўзбек сертификати, ACCA, CIA ва бошқалар). Фармацевтика, дистрибуция ёки улгуржи савдо соҳасида ишлаган тажриба. Омбор ҳисоби ва маркировка тизими билан ишлаган тажриба. - - Imkoniyatlar: - -
👉 Vakansiya sahifasi
💼 Yangi vakansiyalar: @osonish_uz
#Samarqand_viloyati #Samarqand_shahar #Moliya_iqtisod_boshqaruv